Андижон 24

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ИЗБОСКАНЛИК ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ


18.01.2021   1761

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманида бўлиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунар ўрганиш ҳамда ишлаш истагида бўлган ёшлар билан юзма –юз мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида вилоят раҳбари мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича фикр–мулоҳазалар билдирди. Бу борадаги ишлар 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ҳам кенг кўламда давом эттирилишини таъкидлади. Бу жараёнда Избосканлик ёшларни ҳам фаол бўлишга чақириб, уларга ишонч билдирди.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашув давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар эътиборга олинди.Барча масалалар ечими юзасидан мутасаддиларга керакли вазифалар белгилаб берилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ