Андижон 24

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН 14 СОАТДАН ОРТИҚ МУЛОҚОТДА БЎЛДИ


28.01.2019   1320

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 14 соат давомида 231 нафар фуқаронинг «дардини» тинглади ва тегишли чоралар кўрди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 26 январь кунги фуқаролар қабули эрталаб соат09.00 дан тунги соат 23.00 га қадар давом этди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон шаҳридаги Ёшлар марказидаўтказилган мулоқотда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган 231 нафар юртдошимизнинг (улардан 63 нафари ёшлар) турли масала ва муаммолар юзасидан оғзаки мурожаатлари тингланди.

Юзма-юз мулоқотда уй-жой, банк-кредит, ишга жойлашиш, тиббиёт, таълим сифати ва бошқа ижтимоий масалалардагимуаммолар кўтарилди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасига тааллуқли, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мурожаатлар қайд этилди. Яккама-якка суҳбат жараёнида вилоят раҳбари томонидан мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.

Шунингдек, қабулда вилоят ташкилот ва корхоналарининг мутасаддилари ҳам аҳоли мурожаатларини тингладилар. 125 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича тегишли соҳа вакиллари жойнинг ўзидаёқ муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилдилар. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 25 та, вилоят ички ишлар бошкармаси 21 та, вилоят адлия бошқармаси 19 та, судлар тизимида 30 та ҳамда Мажбурий ижро бюроси томонидан 8 та мурожаат соҳа вакиллар томонидан кўриб чиқилди, ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.