Андижон 24

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БАРЧА АБИТУРИЕНТЛАРГА ОМАД ТИЛАДИ


29.07.2019   2285

АНДИЖОН (auz.uz). – 29 июль, душанба куни, Андижон вилоят ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати ва Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультети спорт иншоотида олий ўқув муассасаларининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича тест синовлари бошланди. Бу ҳақда auz.uz сайти мухбирлари хабар бермоқда.

Шу муносабат тест синовлари ўтказиладиган асосий бинога ташриф буюрган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмоновабитуриентлар эртанги кунини ҳал қилиб берувчи кун билан қизғин табриклаб, уларга муваффақият тилади.

- Президентимизнинг жорий йил 17 июндаги “2019/2020 ўқув йилида ўзбекистон республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат имтихонларини тест беталофат ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шароитлар яратилди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров. - Тест синовлари ўтказиладиган биноларга бориш йўналишларида йўл кўрсатгичлари ўрнатилиб, ҳар бир ҳудудда тест синовлари жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилишига жиддий аҳамият берилди. Хусусан, абитуриентларнинг ҳудуд ташқарисидаги ва ичкарисидаги тўпланиш жойларида соя-салқин жойлар – махсус соябонлар, “микроклимат” тизими ташкил этилди. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда тиббий навбатчилик йўлга қўйилди. Бинолар кузатув камералари ва шахсни идентификациялаш воситалари билан жиҳозланди.

Вилоят йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи С. Зингировнинг айтишича, йўловчи ташувчи транспортларнинг ўз вақтида ва узлуксиз қатнови таъминланган. Бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг тест синовларига белгиланган вақтда етиб келишини таъминлаш учун барча ташкилий ишлар – транспорт, йиғилиш жойларини ва вақтини белгилаб олиш каби тадбирлар амалга оширилган.

- Олий таълим тизимидаги ўқитишни сифат жиҳатдан янада такомиллаштириш масаласи доимий эътиборда бўлиб келмоқда. Абитуриентлар учун кўплаб янгиликлар жорий этилди, -дейди давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи Хусниддин Алиев. – Марказ томонидан тест синовларини белгиланган талаб ва меъёрлар асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.