ЖАМИЯТ

ВИЛОЯТ ИИБ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА РАСМИЙ АХБОРОТ БЕРДИ


01.08.2019   2076

Вилоят ички ишлар бошқармаси 2019 йилнинг 30 июль куни соат ижтимоий тармоқларда жойлаштирилганУчастка нозирлари аҳолидан пахта теримига қатнашиш ҳақида тилхат ёздириб олмоқда” деб номланган мақола юзасидан расмий ахборот берди.

Мазкур мақола юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида, мақола “Кўхинур МФЙ раиси ҳамда маҳалла учаскавойлар мутахасис котиба биргаликда пахта йиғим теримига қатнашиши тўғрисида тилхатларни паспортларни йиғиб олишдан фотолавхалар деб кўрсатиб ўтилиб, пастки қисмига икки дона фотосурат жойлаштирилганлиги аниқланди.

Ушбу мақола 2019 йил 26 июль куни 13:50 - 14:04 вақт оралиғида “BO`Z SEKTOR” номи билан очилган телеграм гуруҳига Кўхинур маҳалла фуқаролар йиғини котибаси Давлатхон Тожибоева томонидан юборилганлиги маълум бўлди.

Ўрганишда мазкур фотосуратларда акс этган холатлар аслида Кўхинур ҳудуди эмас, аксинча 2019 йилнинг 13 июль куни Бўз тумани, Гузар МФЙ, Ипак йўли кўчасидаги ҳолат эканлиги, хусусан Кўхинур МФЙ, Соҳил кўчасида яшовчи 1952 йилда туғилган фуқаро Ўтанали Фармонқуловнинг уй-жой масаласида ўзаро оилавий келишмовчилиги юзасидан ўтказилган профилактик сухбат давомида Кўхинур МФЙ раиси Одинахон Ортиқова томонидан унинг телефон аппарати орқали суратга олинганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан кўриб турибдики, Кўхинур МФЙ котибаси Д.Тожибоева томонидан гуруҳга жойлаштирилган фотолавҳалар бўйича олиб борилган суриштирув ишлари натижасида профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари аҳолидан пахта теримга қатнашиш ҳақида тилхат ҳам, фуқаролик паспортлари ҳам йиғиб олмаган.

Эълон қилинган мақола мутлақо ёлғон ва уйдирма маълумотлардан иборат бўлиб, аҳоли орасида шов-шув кўтариш ва уларнинг эътиборига нохолис ахборот етказиш мақсадида ўйлаб топилганлиги ойдинлашди, - дейилади ахборотда.