Андижон 24

ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА


09.01.2019   1193

Ватан ҳимоячилари куни олдидан ватанпарварлик руҳидаги энг яхши қўшиқ кўрик-танловининг Андижон шаҳри босқичи бўлиб ўтди.

Маданият бўлими, санъат коллежи, АДУ, вилоятмусиқали драма ва комедия театри, мусиқа мактаблари, ҳарбий қисм мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари йигирмата қўшиқдан энг яхшиларини танлаб, вилоят босқичигаҳавола этдилар.

Шаҳардаги 3-мусиқа мактаби ўқитувчиси Дилфуза Раҳимова («Мард ўғлонлар»), эркин хонанда Шоҳижаҳон Ҳакимов («Офицерлар»)қўшиқлари биринчи ўринга лойиқ деб топилди. 2-мусиқа мактабидан Иззатилло Хўжаев («Ватан»), Андижон санъат коллежидан Исломбек Абдусалиев («Сержант севгиси») ижросидаги қўшиқларсовринли ўринлардан жой олиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлдилар.

Зиё Нажмий,

вилоят мусиқали драма ва комедия театриадабий

маслаҳатчиси.