Андижон 24

Вилоят ахборот-кутубхона маркази: “ЛОЙИҲАЛАРИМИЗ СИЗГА МАНЗУР БЎЛАДИ!”


02.05.2020   1988

Юртимизда эълон қилинган карантин бир томондан, китобхонларга кутубхоналарга келишларини вақтинча чеклаган бўлса, иккинчи томондан, аҳолининг китоб ўқишга бўлган имкониятини, эҳтиёжини ва талаблари кучайишига олиб келди. Доимий китобхонлар ва кутубхонага аъзо бўлмаганлар ҳам китоб сўраб мурожаат қила бошладилар. Кундан кунга сўровлар, мурожаатларнинг кўпайгани ахборот-кутубхона муассасалари ходимларига бор имкониятлардан фойдаланиб, масофадан туриб хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш кераклигини тақозо қилди. Аҳолининг уйда ўтирган барча қатламлари сўровларини тезкор ва сифатли бажариб, китоб мутолаа қилишларига имконият яратиш ва вақтларини мазмунли ўтказишларига ёрдам бериш зарурлигини кўрсатди. Шу боис, мамлакататимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ масофадан ишлашга ўтди.

Бу борада янги ғоялар, янги лойиҳалар амалга оширила бошланди.
Яқинда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташаббуси билан интернет ZOOM платформасида републикамиздаги барча вилоят ахборот-кутубхона марказлари учун "Китоб қарантинга қарши: Янги форматдаги кутубхона" мавзусида онлайн анжуман ташкил этилди. Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева ахборот-кутубхона марказларида масофадан туриб кўрсатилаётган хизматлар таҳлили, ютуқлар ва камчиликлар, келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятлари АКМлари фаоллигини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, айни пайтда мен раҳбарлик қилаётган вилоят ахборот-кутубхона марказидакарантин шароитида бир неча янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Улардан бири, “Сизга манзур бўлади” лойиҳасидир.Унинг доирасидааҳолига тақдим қилинаётган “Ибратли аудио ривоятлар” (https://t.me/audiorivoyatlar), “Аудио шеърлар” (https://t.me/audio_sherlaruz), “Аудио эртаклар” (http://t.me/audio_ertaklar) жуда кўпчиликка ёқяпти.

“Онлайн танловлар”лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Китоб менинг дўстим” ва“Мен ўқидим - сиз ўқидингизми” иккитаонлайн танлов фуқаролар эътиборига ҳавола этилди.

“Ақлни чарҳловчионлайн ўйинлар” лойиҳасиўз ичига “Онлайн квест” (https://t.me/akmkvest) ва “Фарқини топинг” (https://t.me/farqini_toping) ўйинларида катта-кичик китобхонлар ўз заковатларини синовдан ўтказишмоқда.

“Бувижоним эртаклари” лойиҳаси доирасидаги радиоэшиттиришларимиз эса асосан болажонларга аталган бўлиб, кичкинтойларга манзур бўлмоқда.

“Китоб улашамиз”(https://t.me/kitoboling) лойиҳасининг ҳам мухлислари тобора кўпайиб боряпти.

Коронавирус пандемияси давом этаётган айни вақтда бу каби лойиҳалар китобхонларимиз учун фойда беради, албатта. Биз кутубхоначилар эса юртдошларимизга “Уйда қолинг ва сизга китобни биз етказиб берамиз”, деймиз.

Гулнорахон ИСМОИЛОВА,

Бобур номидаги вилоят ахборот-

кутубхона маркази директори.