Бугуннинг гапи

ВИДЕО КУЗАТУВ КАМЕРАЛАРИ ҲУШЁРЛИКНИ ОШИРАДИ


31.10.2018   208

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июлдаги «Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида бўлимимизда амалий ва ташкилий ишлар ташкил этилмоқда.

79 та муассаса, корхона ваташкилотлар, 51 фуқаро хонадонларига хавфсизликни таъминлаш,содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида сигнализация ўрнатилди.

Мактаб ва боғчаларда, коллеж, лицейларда,оромгоҳ, маданият ва истироҳат боғида, масжидлар, тиббий муассасаларда видеокузатув камералари ишлаб турибди. «НИВА-10» аппарати ёнида кечаю кундуз навбат-чилик ташкил этилган.

Бирор ҳодиса содир бўлса, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳимизвоқеа жойига етиб боради.Нияти бузуқ шахслар қўриққа олинган объектда ғаразли мақсадларини амалга оширишгаботинолмайдилар. Бир воқеа бундан мустасно. Чорсу маҳалласида яшовчи Ф. Қодиров ўғирлик қилиш учун Зоҳиджон Норбоевнинг хонадонига кирган. Уйга ўрнатилган видеокузатув камерасини сезмаган ва эътиборга тушган. Ўғри тегишли жазосини олди.

Диёрбек

Султонов,

Пахтаобод тумани ИИБ қўриқлаш бўлими бошлиғи.