Бугуннинг гапи

ВЕЛОСПОРТЧИЛАР МАҚСАДЛАР САРИ ЎЗ ЮРИШЛАРИНИ ДАВОМ ЭТДИРДИЛАР (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)


23.05.2019   3833

Андижонлик турнир иштирокчилари Наманган вилоятига кириб келар экан, уларни вилоятнинг велоспортчи ёшлари қарши олдилар ва биргаликда навбатдаги марра сари йўлга отландилар.

Кунинг иккинчи ярмида марафон иштирокчилари Фарғона вилоятининг Қўштепа туманига етиб келдилар. Уларни ҳудуддаги спортчи нуроний отахонлар қарши олдилар. Вилоят маркази сари бўлиб ўтган вело юриш нафақат иштирокчиларни балки, атрофдагиларни ҳам бефарқ қолдирмади. Тадбир қатнашчилари кечга яқин шаҳар марказидаги Фарғона иҳтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатига етиб келдилар. Уларни муассасанинг фаол спортчи ёшлари кутиб олдилар.

Бу жойда ташкил этилган тантанали маросимда масъуллар томонидан табрик ва илиқ сўзлар билдирилди.

Шунинг билан “Олтин водий велотур” спорт марафонининг биринчи куни ниҳоясига етди.

«auz.uz» online гуруҳи.