Андижон 24

Вазирлик ахбороти: БОҒЧАЛАР ҚАЧОН ИШГА ТУШАДИ?


17.05.2020   3514

Шу кунларда кўпчилик ота-оналарни “Боғчалар қачон ишга тушади?”, деган савол қизиқтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати бу саволга ойдинлик киритиб, ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари эътиборига қуйидагиларни маълум қилди:

“Мактабгача таълим вазирлиги сизга шуни маълум қиладики, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан, давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТлар фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида карантин чораларига риоя этмаслик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Карантин чораларини юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилади ва болалар томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи тўла бартараф этилган заҳоти, МТТлар фаолияти тикланади.

Мамлакатимизда болалар саломатлиги учун хавфсиз эпидемиологик вазият барқарорлашгач, Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар фаолияти тикланиши ҳақида қўшимча маълум қилади”.

Манба: ЎзА.