ЖАМИЯТ

«ВАЗИФАЛАР ҲИСОБОТ УЧУН ЭМАС, САМАРАДОРЛИК УЧУН БАЖАРИЛАДИ»


26.04.2019   1198

Давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар билан ҳамкорлигини кенгайтиришга янги даъватлар нуқтаи назаридан бюджет соҳасидаги очиқлик ва ошкораликни ошириш давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжалларитўғрисида”ги билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди, шу жумладан, Улуғнор тумани маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиеёв томонидан белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларига биноан ҳамда жорий йил 28 декабрдаги Президентнинг Парламентга 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси асосида ишлаб чиқилган 2019 йилга мўлжалланган туман маҳаллий бюджетининг кўрсаткичлари ҳавола этилади.

Туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил якуни бўйича натижаларига тўхталиб ўтадиган бўлсак. 2018 йил якунлари билан бюджет харажатлари қарийиб 56 млрд. 400 млн. сўмга етиб, ушбу маблағларнинг 80 фоизи ёки 44 млрд. 600 млн. сўми ижтимоий харажатлар ҳиссасига тўғри келди.

Бюджет харажатларини тармоқлар ва соҳалар кесимида кўриб чиққанда, таълим соҳаси харажатлари 29 млрд. 811 млн. сўмни ташкил этишини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Соғлиқни сақлаш муассасалари учун маҳаллий бюджетда кўзда тутилган 11 млрд. 370 млн.сўм ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилди.

Шу билан бирга, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш харажатлари учун 3 млрд. 437 млн. сўм миқдорида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тўлиқ етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар миқдори жорий йилда ўрта хисобда (15 июлдан 7%га, 1 ноябрдан 10%га) 17 фоизга оширилиб, ушбу мақсадларга бюджетдан қўшимча равишда 4 млрд. 964 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

2018 йил давомида тасдиқланган бюджет маблағлари ҳисобига туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилди.Жумладан,

Умумий таълим тизимига қарашли 1 та мактабнинг том қисми, 9 та мактабнинг иситиш тизими ва қозонхоналари жорий ҳамда капитал таъмирдан чиқарилди. Ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетдан 895 млн.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди.

Мактабгача таълим тизимига қарашли 3 та боғчанинг иситиш тизими ва қозонхоналари, 2 та боғчанинг хожатхоналари, шунингдек, 2 та боғчанинг пол қисмлари жорий ҳамда капитал таъмирланди. Ушбу тадбирларга маҳаллий бюджетдан 457 млн.сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

Соғлиқни сақлаш тизимига йил бошида ажратилган маблағлар ҳисобидан марказий касалхонанинг биносини ички ва ташқи қисмида шунингдек, 3 та даволаш ва профилактика муассасаларининг иситиш тизимлари таъмирланиб янги русумдаги энергия тежамкор қозонлар ўрнатилди. Ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетдан 235 млн. 986 минг сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди.

Маҳаллий ҳокимликларнинг балансида бўлган 5 та кўчаларда 4.2 км масофадаги ички йўллар тўла таъмирдан чиқарилиб, ушбу мақсадларга 303 млн.сўм миқдорида маблағлар молиялаштирилди.

“Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт жамғармаси маблағлари хисобига туманимизда 2018 йилда 7 млрд. 895 млн.сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу маблағлар эвазига 2 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинди.

Ҳаммамизга маълумки қишлоқлар ва маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари тўғрисидаги Фармон ва Қарорлари қабул қилинган.

Ушбу дастурлар доирасида жорий йилда туманимизнинг
3 та маҳаллаларида кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан

  • 4 та халқ таълими муассасаси;
  • 4 та мактабгача таълим муассасаси;
  • 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби;
  • жами 9 та ижтимоий соҳа объектларида лойиҳавий қиймати 14.4 млрд сўмлик қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, дастур доирасида аҳолини тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида лойиҳавий қиймати
1 млрд. 481 млн.сўмлик жами 11.1 км масофада сув тармоғи тортиш, 2 та мавжуд қудуқларни реконструкция қилиш 3 та янги қудуқ қуриш ишларини амалга оширилди.

Бундан ташқари, дастур доирасида аҳоли пунктлари ички кўчалари ҳолатини яхшилаш бўйича 36 та кўчаларда лойиҳавий қиймати 4 млрд 847 млн. сўмлик жами 22.9 км масофадаги йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган тадбирларни молиялаштириш учун Республика бюджетидан 7 млрд. 456 млн. сўм, вилоят ва туман маҳаллий бюджетидан 5 млрд. 188 млн. сўм, жами 12 млрд. 644 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

2019 йил учун тасдиқланган бюджет харажатлари қарорида, бюджет тизимини очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини кенгайтириш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш кўзда тутилган.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида тасдиқланган устувор вазифаларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.

2019 йил учун учун туман махаллий бюджетнинг харажатлар қисми 63 млрд.687 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 12.8 фоизни ташкил қилмоқда.

Туман бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатларига 54 млрд.сўм 263 млн ёки жами харажатларнинг 85,3 фоизини йўналтириш таклиф этилмоқда.

Энг катта соха бўлган умумий таълим харажатларига
30 млрд. 971 млн. сўм сўм ёки ўтаётган 2018 йилга нисбатан
27 фоизга кўп маблағ ажратилади.

Умумий таълим муассасаларини (томларини, хожатхоналарини, қўрғон деворларини) жорий таъмирлаш ишларига 300 млн.сўм, қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларини оммавий ахборот воситалари билан таъминлаш (обуна) харажатига 40 млн.сўм, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида қозонларни алмаштириш ва иситиш тизимларини таъмирлаш ишларига 140 млн.сўм миқдорида миқдорида маблағлар ажратиш режалаштирилган.

- Мактабгача таълим сохасига келаётган йилда
7 млрд. 584 млн. сўм сўм ёки жорий йилга нисбатан 81 фоизга кўп маблағ ажратилди.

Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари ижроси борасида уларни юмшоқ ва қаттиқ жихозлар, жумладан, ётоқ анжомлари билан таъминлаш ишларига ажратиладиган маблағлар миқдорини 4 баробарга ошириш кўзда тутилиб, ушбу мақсадларга 425.6 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Ёш авлодни Санитар меъёрлар асосида тўғри овқатлантирилишини йўлга қўйиш борасида озиқ-овқат харажатлари учун ажратилаётган маблағлар миқдорини 2.5 баробарга оширилиб, маҳаллий бюджетдан 1. Млрд. 495 млн.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилади.

Шунингдек, келаётган молия йилида мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни гигиеник воситалар билан таъминлаш масалаларига хам жиддий эътибор қаратилиб, ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетдан 35 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

- соғлиқни сақлаш харажатларига 14.млрд.200 млн. сўм сўм ёки жорий йилдагига нисбатан 42 фоизга кўп маблағ ажратилади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори-дармонлар ва озиқ-овқат харажатларини ўтган йилларга нисбатан ўртача 1.3 баробарга кўпайтириш ва 794.8 млн.сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 976-сонли қарори ижроси борасида келгуси йилда тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари жорий йилга нисбатан ўртача 1.4 баробарга оширилади.

Бундан ташқари, соғлиқни-сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган муассасаларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш, соғлиқни-сақлашнинг бирламчи бўғинларини ривожлантириш, шунингдек, электрон ахборот алмашиш тизимини модернизация қилиш ишларига катта эътибор қаратилиб, ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетдан 41.2 млн.сўм миқдорида маблағларни йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масаласи ҳам алоҳида ахамият касб этиб, ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланаётган ижтимоий нафақалар миқдорини ўртача 1.3 баробарга кўпайтириш режалаштирилган. Бу мақсадларга бюджетдан 4 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Иқтисодиётга қилинадиган харажатлар миқдори 3.9 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилга нисбатан 700 млн.сўмга ёки 180 фоизга кўпайтирилмоқда.

Шуни алохида таъкидлаб ўтиш лозимки, тасдиқланаётган бюджет лойихасида биринчи марта қишлоқ хўжалиги соҳасига катта эътибор қаратилган бўлиб, бир қатор қишлоқ хўжалиги тизими муассасалари маҳаллий бюджетга ўтказиб берилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш харажатларига3 млрд. 107 млн.сўм сўм ёки жорий йилдагига нисбатан 2.0 баробарга кўп маблағлар ажратилади.

Зеро, туманимиз бюджетини шакллантиришда, бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни натижадорлиги, самарадорлиги умуман олганда бюджет соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг амалда ижросини таъминлашда фуқароларимизнинг бевосита иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳозирги куннинг талаба яққол кўрсатиб турмоқда.

Б. ОЛИМОВ

Улуғнор тумани

молия бўлими бошлиғи