Бугуннинг гапи

ВАТАНПАРВАРЛИК НАМОЙИШИ


09.05.2019   1847

..Андижон шаҳрининг Миллий тикланиш кўчасидан старт олган ҳарбий техникалар намойиши Амир Темур ва Алишер Навоий шоҳкўчалари бўйлаб марказий маданият ва истироҳат боғига қадар ҳаракатланди. Қудратли зирхли машиналарни бошқараётган мутахассислар, зобит ва аскарларни олқишлаш учун минглаб андижонликлар тўпландилар. Ҳарбий куй-қўшиқлар янгради.

Шундан сўнг вилоятдаги ташкилот, корхона, муасссаса ходимларидан иборат ҳарбий либослардаги парад қатнашчилари саф тортиб пиёда одимладилар. Улар ҳам юқоридаги йўналиш бўйлаб Хотира ва қадрлаш майдонига етиб келдилар.

-Асли избосканликман, -дейди Ноиль Жамолдинов.- Бобом Ибрагим Жамолдинов урушдан контузия билан қайтган. Узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилган. 1982 йилда оламдан ўтди. Бугунги байрамга бобомнинг чеваралари, яъни ўғлим ва жиянимни олиб келдим. Ёш авлод аждодларимизнинг қаҳрамонликларидан бохабар ўсгани яхши...

Тадбир қатнашчилари орасида хорижлик меҳмонлар ҳам бўлди.

– Меня зовут Евгений Феоктистов, живу в Воронеже, – представился молодой человек. – Приехал к родственникам. На праздник пришли вместе с дядей и племянниками. Думал, что День Победы широко отмечается только в России. Стал свидетелем того, как руководство области, представители различных организаций приходят к ветеранам домой, чтобы поздравить их с праздником, и оказывают им высокое почтение от имени главы государства. Это должно служить примером для всех государств. Я, наверное, сделал снимки для целого альбома. Это навсегда останется в моей памяти.

Байрам тантаналари давом этмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.