Андижон 24

«ВАТАНПАРВАР»ЛАР КЕНГАШИБ ОЛИШДИ


01.02.2019   1553

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061 сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги фаолият хусусида кенгаш раиси М. Сатқуловнинг ҳисоботи тингланиб, устивор вазифалар белгилаб олинди.

Соҳа йўналиши бўйича юқори кўрсаткичларга эришган тизимдаги бир қатор ўқув муассасалари, туман(шаҳар) ўқув-спорт техника клублари жамоалари рағбатлантирилди.

«auz.uz» online гуруҳи.