Андижон 24

«ВАТАНПАРВАРДА» ОЧИҚ ЭШИКЛАР» КУНИ


09.06.2022   1094

Ёшларнининг бўш вақтларини маъзмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, ёшларни касб танлашларига кўмаклашиш борасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти тизимида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 9 июнь куни ташкилотнинг Жалақудуқ тумани ўқув спорт техника клубидафуқаролар ва айниқса ёшларни тизимда ташкил этилган автокран бошқарувчиси, ғилдиракли трактор, юк ортувчи транспорт, автогидроподёмник, бир ковишли экскаватор бошқарувчиси ҳамда ҳайдовчилик касбларига ўргатиш бўйича фаолият юритаётган ўқув курслари билан таништириш, спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Жумладан, жорий йилнинг 3-5 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Мўйноқ туманида Авторалли бўйича “Ралли Мўйноқ – 2022” автомобиль спорти мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон чемпионати мусобақасининг Багги синфида вилоятимиз шарафини химоя қилган вилоят терма жамоаси аъзоси Равшан Қобиловни биринчи ўринни эгаллаганлигини таъкидлаш жоиз.

Ҳозирда “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари қошида спортнинг картинг, автокросс, авторалли, автомобил халқа пойгалари, автомобил кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиомодел, ракетамодел, кемамодел, қисқа ва ултра қисқа телефон ҳамда телеграф орқали радиоалоқа каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда. Машғулотларга “Ёшлар дафтари” асосида ўқиётган ўсмирлар жалб қилинмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилотивилоят кенгаши ахборот хизмати.