Андижон 24

«ВАТАНПАРВАР»ЧИЛАР БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШДА ФАОЛЛИК КЎРСАТИШМОҚДА


20.06.2019   2414

Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли, айниқса ёшларни спортнинг техник ва амалий турлари билан янада яқинроқ таништириш орқали уларни ушбу спорт турларига оммавий равишда жалб этиш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан эътибор кучайтириляпти.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бораси давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалий фаолиятга татбиқ қилишда“Ватанпарвар”чилар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор тадбирларни амалга оширишмоқда.

Марҳамат туманинингПолвонтош шаҳарчасида 9260- сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Биз - ватанпарварлармиз” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир кўпчилик эътиборини тортди. Жалақудуқ тумани ўқув-спорт техника клубида ташкиллаштирилган “Соғлом ҳаёт сари” шиори остида спорт ва маданий тарғибот тадбири уюшмаган ёшларни қамраб олганлиги билан алоҳида аҳамият касб этди.

Ёшлар ойлиги доирасида ташкилот фаоллари томонидан вилоятимизнинг турли ҳудудларида ранг баранг тадбирларни ўтказиш кўзда тутилмоқда.

auz.uz online гуруҳи.