Жамият

«Ватанпарвар» ташкилоти – 29 ёшда: ВАТАНГА МУҲАББАТ, МАСЪУЛИЯТЛИ МЕҲНАТ, ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ҲУРМАТ


23.11.2020   2086

Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотининг тарихи ўтган асрнинг 20-йилларидан бошланади.1927 йилда АВИАХИМ бирлашмасининг негизида ташкил этилиб, Ўзбе-кистон ОСОАВИАХИМ (мудофаага авиасозлик ва кимёсозлик қурилишига кўмаклашувчи жамият) деб атала бошланган. Ташкилотнинг 19 кишидан иборат раёсати раиси этиб, Ўзбекистон халқ комиссарлари Советининг раиси ФайзуллаХўжаев сайланган. Республика ОСОАВИАХИМнинг 1-қурилтойи 1929 йил 5 апрелда бўлиб ўтган.

1941 йилда Андижон вилояти ташкил этилиши муносабати билан ОСОАВИАХИМнинг вилоят, шаҳар ва туман советлари тузилган. Уларнинг ихтиёрида жами 4 дона велосипед бор эди. ОСОАВИАХИМ жамияти Андижон вилояти советининг биринчи раиси С.Д.Шекало бўлган. У вилоятда ҳарбий ватанпарварлик ишларини янада яхшилашга салмоқли ҳисса қўшган. Иккинчи жаҳон уруши арафасида ОСОАВИАХИМга қарашли клублар ва ўқувпунктларида бир неча кишидан иборат турли ҳарбий касб мутахассислари тайёрланиб фронтга жўнатилган. Совет иттифоқи қаҳрамонлари Қўчқор Турдиев, Абдулазиз Йўлдошевлар ҳамшу мактабни битирувчиларидир.

Вилоятимизнинг ОСОАВИАХИМчилари ҳарбий госпиталларни оталиққа олишган, душман вақтинча ишғол қилган томонлардан кўчириб келтирилган оилаларни қабул қилиб олишда ва мудофаа фондига маблағ тўплашда ҳам фаол иштирок этганлар.

1948 йилда ОСОАВИАХИМ жамияти учтамустақил ДОСАРМИЯ, ДОСАВИАЦИЯ, ДОСФЛОТ жамиятига бўлинди. Буларнинг мақсадлари бир бўлган-лиги учун 1951 йилнинг август ойидабу ташкилотлар бирлаштирилиб, АРМИЯ, АВИАЦИЯ ва ФЛОТГА кўмаклашувчи бутун Иттифоқ кўнгиллилар жамияти (ДОСААФ) га айлантирилди. Асосий вазифаси мамлакат мудофаа қудратини ошириш, спортнинг техник турларини ривожлантириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ хўжалигига техник мутахассислар тайёрлашдек шарафли вазифалар бўлди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг тарихи ўтган асрнинг 20-йилларидан бошланади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1991 йил 23 ноябрда Армия, Авиация ва Флотга кўмакла-шувчи кўнгилли жамият ДОСААФнинг қурилтойида Ўзбекистон Республикаси ДОСААФи негизида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига асос солинган.Ташкилотнинг асосий мақсади Республика мудофаасига кўмаклашиш, халқ оммасини, айниқса, ёшларни меҳнатга ва ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш деб белгиланди.

Ўзбекистон мудофаа-га кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг асосий мақсади ташкилот Уставида белгиланган устувор вазифаларни бажаришга қаратилгандир. Шунинг билан бирга ташкилотнинг шаҳар, туман кенгашлари, ўқув-муассасалари, жойларда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқдалар. Ташкилот фаолиятида ташаббускорликка кенг ўрин берилганлиги боис белгиланган вазифаларни бажариш билан бирга вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик борасида ҳам аниқ манзилли амалий ишлар амалга ошириляпти.

Турли йилларда С.Д. Шекало, В.А. Мизов, П.Л.Коренков, А.А.Земзюлин, Т.Юсупов, Н.Г. Видрученко, Н./.Мамуро, С.А. Муҳторов,Р.М.Кичикбеков, А.С. ДЖаббаровлар“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши раиси вазифасида фаолият кўрсатганлар.

2016 йилдан Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмкалашувчи “Ватанпарвар” Андижон вилоят ташкилотида устозларимиз бошлаган ватанпарлик руҳидаги ишларни давом эттиряпмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилнинг 3 июнь куни қабул қилинган ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиҳамда 2018 йилнинг12 декабридаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тузилган“Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг 2019 йилга белгиланган календар режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 820-сонли қарори” ижросини таъминлаш мақсадида жамоамиз қаторида 17 та туман (шаҳар) кенгашлари, 14 та ўқув спорт-техника клублари, 3 та автомобиль мактаби ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази фаолият юритмоқда.

Меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида, аҳоли тураржойларида ташкил этилган 19 дан зиёд бошланғич ташкилотлар ўз сафларига 14000 нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган.

Ташкилотнинг устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:

- ёшлар, фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш;

- спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлаш, спорт ташкилотлари ва жамоалари фаолиятига кўмаклашиш;

- болалар, ўсмирлар ва чақирувгача бўлган ёшлар ўртасида оммавий спорт ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;

- ёшлар, фуқароларни мудофаа соҳасидаги бошланғич билимларга ўқитишда ва уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;

- автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

- шундай йўналишлар бўйича фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилишдан иборат.

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлаштиришаҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш,вилоятимизнинг чекка туман ва қишлоқ жойларида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида иштирок этган вилоятимиз терма жамоаси аъзосиАзизахон Ахмедова ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида I ўринни қўлга киритди. Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладилар. 13-15 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида мотокросс спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилигида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилгантерма жамоамиз аъзолари Асадбек Хакимов65 см3 ҳажмли мотоциклда иштирок этиб 3-ўринни, Синдор Обидов85 см3 ҳажмли мотоциклни бошқариб ҳамда 750 см3 ҳажмли мотоциклда қатнашганОйбек Чолов ваАвазбек Сотволдиевлар нуфузли ўринларни қўлга киритдилар. Якунда вилоят терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллагади.

Вилоятимиз спортчилари орасида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Келгусида барча имкониятларимизни ишга солиб, бунданда юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Чекка туманларда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш мақсадида Улуғнор туманида 2017 йилда“Кордодром” мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилганди. Мазкур кордодромда 2 маротаба республика ва вилоят мусобақалари ўтказилди.

2020 йилнинг 25 август куни Қўқон шаҳридаги 42090-ҳарбийқисмда “АрМИ-2020” VI Ҳалқаро армия ўйинлари доирасида “Йўл патрули” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида вилоятимиз вакиллари спорт техникаларининг кўргазмали чиқишларибилан мазкур тадбирни юқори савияда ўтказилишигаҳиссаларини қўшдилар.

Шунингдек, 2020 йилнинг 15 май куни Сирдарё вилояти ҳудудида жойлашган “Сардоба” сув омборида юз берган ҳодисада аҳолини кўчириш ва тошқиндан зарар кўрганларуйларини таъмирлаш ҳамда қайта қуришдаишчи-ходимларимиз ҳам фаол иштирок этдилар.

Келгусида вилоятимизнинг чекка ҳудудларида яшайдиган ёшларимизни спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланишлари васоғлом бўлиб улғайиш-лари учун қулай шароит яратиб бериш мақсадида Улуғнор тумани ўқув спорт-техника клуби кордодромиҳудудида ўқ отиш спорти бўйича ҳам 10 метрлик тирхона, Марҳамат туманида автомоделлар учун кордодром қурилишини ҳамда Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙда жойлашган мотодромни Республика мусобақаларини ўтказиш талабларигажавоб берадиганзамонавий асосида модернизация қилиш ишларини бажаришни режалаштирдик.

Муҳиддин САТҚУЛОВ,

«Ватанпарвар» ташкилоти

Андижон вилоят кенгаши раиси.