Ўзбекистон

Ватан ва халқ манфаати, деб идорасининг номини рўкач қилиш тақиқланади


22.12.2017   342

Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фоалиятини юритишда Конституциявий нормалар бор.

Улар у нормадан чиқишига ҳаққи йўқ. Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура, судлар ўз иши билан шуғуллансин. Ҳар бир ҳудудда шу идоралар вакиллари ҳокимга бўйсунади. Ҳоким вилоятда Президентнинг вакили, бу масалани муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.