Андижон 24

ВАТАН ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ


14.01.2019   7054

Ватан ҳимоячилари куни эрта тонгда Андижон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вакиллар, ҳарбийлар, фахрийлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ходимлари анъанага мувофиқ гул қўйишиб, таъзим бажо келтирдилар. Ватан посбонлари шақдам қадам ташлаб, сафда юриб ўтдилар.

Жорий йилда ушбу байрам файзи ва шукуҳи билан ҳар қачонгидан кенг кўламда ташкил этилди. Вилоятимиздаги каттаю кичик ҳарбий либос кийиб, юрт посбони бўлиш шараф эканлигини тантанавор намойиш этдилар.

Тадбир Андижон шаҳрида бунёд этилган замоний уйларнинг ҳарбийларга топширлиши билан янада шукуҳли бўлди. Ҳарбий либослардаги болажонлар Ватан, унинг келажагини мадҳ этиувчи қўшиқ ва куйларга монанд рақсларга тушиб, йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлдилар.

Мазкур 5 қаватли 4 та уйнинг ҳар бири 3 хонадан иборат. Уйларни Абдумажид Тохиров “Илғор бунёдкор шижоати”, “Самандар шижоати”, “Иморат қурилиш таъмирлаш” ҳамда “Андижон қишлоқ қурилиш” масъулияти чекланган жамиятларининг азамат қурувчилари барпо этдилар.

Тантанада вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бошчилигида соҳада амалга оширилаёган ислоҳотлар, унинг мақсад ва вазифалари ҳусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шарафли касбнинг машақати ҳамда шарафли эканлиги ҳақида ғурур ва ифтихор билан сўз юритди. Шундан сўнг вилотимиздан бошқа худудларга бориб хизмат бурчини ўтаётган ҳарбийларнинг 90 нафарига янги уйларнинг калитларини тантанали топширди.

- 1997 йилдан буён ҳарбий бўлиб ушбу соҳадаман, -дейди Сурҳандарё вилоятида ишлаётган подпольковник Матқулбек Солиев.- Турмуш ўртоғим Гулнозахон билан 3 нафар фарзандни тарбиялаяпмиз. Янги уйлардан насиб этганидан хурсандмиз. Президентимизнинг ҳарбийларга кўрсатаётган эътибори янада шижоат ва садоқат билан хизмат қилишундайди. Буни албатта уддалаймиз.

Жаҳонгир Содиқжонов.

Рустамжон Эшонов олган суратлар.