«102» хабарлари

Валютафурушлар 6.600 ақш долларини сотмоқчи эдилар


29.01.2018   170

Андижон шаҳрида 2018 йил 17 январь куни вилоят ИИБ ЖКБ ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, ноконуний равишда валютафурушлик билан шуғулланувчилар аниқланди. Андижон тумани Оқ-ёр МФЙда яшовчи К.А Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар У.Х , А.И ҳамда А. И лар олдиндан тил бириктиришиб, Андижон шаҳри Бобур шоҳкўчасида жойлашган «Мумтоз» савдо маркази ёнида фуқаро А.П га ҳар 1 АҚШ долларини 8.215 сўмдан, жами 6.600 АҚШ долларини 54.219.000 сўмга сотишга келишишади, улар 54.219.000 сўм пулларни олиб, 6.600 АҚШ долларини берган вақтида ушланган. Ҳозирда мазкур холат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.