ЖАМИЯТ

“ВАҚФ” ФОНДИНИНГ САХОВАТ ВА МУРУВВАТ ХАЙРИЯ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


01.05.2020   843

Рамазони шариф кунларида “Вақф” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти филиали ташаббуси билан вилоятдаги 30 дан ортиқ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлар бор хонадоннинг ҳар бирига картошка, сабзи, пиёз, ун, шакар, макарон, қуруқ чой, ўсимлик ёғи ва тухум маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу хайрли иш маҳаллаларда яна давом этмоқда.

Рамазон хайр-эҳсон ойидир. Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саховатлиси эдилар. Рамазон ойида янада саховатлироқ бўлиб кетардилар”.

Юртимизда кузатилаётган пандемия сабабли карантин пайттида сахий инсонлар томонидан қанча-қанча кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамюртларимизга ифторликлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, улкан савобларга эга бўлинмоқда. Ва холислик билан қилинган ҳар бир эҳсону садақот ўз соҳибини, албатта, дўзахдан қутқариб, жаннатга олиб боради. Аллоҳ таоло ҳаммамизни мана шундай мақому мартабаларга эриштирсин!

Сиз ҳам хайрли ишга бош қўшинг, савобдан баҳра олинг!

Нуруллоҳ ҚОДИРОВ,

“Вақф” хайрия жамоат фонди

Андижон вилояти филиали раҳбари.