Андижон 24

«ВАҚФ» ФОНДИ РАМАЗОНДА 3 МИНГ ДОНА ҚУРЪОН ВА 21 ТОННА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАРҚАТМОҚДА


18.05.2019   1799

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойида кўплаб хайрия-саховат ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 16 май куни фонд томонидан тайёрланган қарийб 251 миллион сўмлик Рамазон совғалари мамлакатнинг 14 та ҳудудига юборилди.

Ушбу «Саховат карвони»дан 1,5 минг муҳтож оила учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва 3000 дона Қуръони карим жой олган.

Маҳсулотлар ҳажми жами 21 тонна (7,5 тонна гуруч, 4,5 тонна шакар, 4,5 тонна ун, 4,5 тонна ёғ) бўлиб, улар ҳақдорларга етказилади.

Манба: daryo.uz