Хорижда

Вафодор Эбби


05.02.2018   422

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи Сьюрвелдлар оиласининг Эбби лақабли ити ўн йил олдин йўқолиб қолган эди. Яқинда ўша ит бир вақтлар яшаган уйига яқин ҳудудда пайдо бўлиб қолди,- деб ёзади РИА Новости.

Маҳаллий ёрдам кўрсатиш маркази Эббининг бўйин тасмасидаги микрочипдан унинг Сьюрвелдлар оиласига тегишли эканлигини аниқлаган, ва табиийки, эгаларини хабардор қилган.

Энг қизиғи, Эбби ҳали ҳам собиқ эгаларининг буйруқларини ёдидан чиқармаган экан. Эббининг уйга қайтиши оилага катта қувонч олиб келди. Фарзандларига болалик хотираларини эслатган жонивордан оила бекаси Дебра Сьюрвелд жуда миннатдор.