Андижон 24

ВАЪДАЛАР БАЖАРИЛИШИ ШАРТ


18.12.2019   1402

- дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП номзодлари

Ўзининг халқчил ғоялар билан сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаётган Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодларга сайловчиларнинг ишончи ортиб бормоқда. Буни жойларда ўтказилаётган учрашувларда “адолатчилар”нинг дастурлари жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Андижон туманидаги Ўрикзор маҳалласида халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Мадаминжон Мўминов билан бўлган учрашув ҳам сиёсий фаоллик билан ўтди. Номзод дастлабсайлов қонунчилиги, сайловчи ва депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хақида тушунча берди. Ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини топишда халқ вакилларининг масъулиятини таъкидлади. Янги Ўзбекистон-янги сайловлар шиори остида ўтадиган навбатдаги сайловларда депутат этибсайланганлар зиммасидаги масъулият янада ортганини билдирди.

Ўз навбатида М.Мадазимов учрашув қатнашчиларини ўз дастури билан таништирди. Тиббиёт ва таълим тизимида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар, аҳолини ижтимоий ҳғимоялаш ва ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш доимий ишига айланишлигини айтди.

-Ваъдалар бажарилиши шарт,-дея таъкидлади номзод.- Сайловчиларга шунчаки ваъда бериш билан ишончини қозонадиган вақтлар ўтди.

Учрашув якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Номзоднинг олдига қатор вазифалар қўйилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати.