ВА НИҲОЯТ ДХМЛАР ОРҚАЛИ ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛАДИГАН ОТМЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ
13.06.2019 861
Миллий олий таълим ўқув юртларга қабул қилиш учун ҳужжатларни топишириш тартибидаги ўзгаришлар барчани қизиқтирмоқда. Бу борада муҳим янгиликлардан бири — қатор олий таълим муассасаларга абитуриентнинг жойлашиши ва яшаш жойидан қатъий назар, онлайн тарза my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топшириш имконияти яратилгани ҳисобланади.
Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир туманида 201 та шундай марказ мавжуд. олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.
“Ҳуқуқий ахборот” манбаси кўра, қуйидаги рўйхатдаги ОТМларга ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топшириш мумкин:
1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.
Дарвоқе, ўтган йили ҳужжатларни тажриба тариқасида қабул қилиш тартиби Тошкент давлат юридик университети томонидан синовдан ўтказилганди. Натижада мамлакатимизнинг 7 мингдан зиёд оилалари 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолишди.
Бир қатор ҳужжатлар учун қўшимча ҳаражатлар камайтирилди — 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар, шунингдек, пойтахтга келиб-кетишга ва бу ерда яшаш билан боғлиқ ҳаражатлар қисқартирилди.
Бугун ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).
Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.