Андижон 24

«ЎЗГИДРОМЕТ» 5 НОЯБРДА КУЗАТИЛАДИГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ


04.11.2021   1047

Республика Гидрометеорология маркази 5 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Андижонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» 4 ноябрь куни мамлакатга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келиб об-ҳаво кескин ўзгариши, 5 ноябрь куни совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олишини маълум қилганди.