ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР МАЙ ОЙИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАДИ?


04.05.2019   1768

Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан дам олиш кунлари кўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги савол кўпчиликни қизиқтиргани сабабли, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев бу масалага аниқлик киритди.

Май ойида дам олиш кунлари бўйича ҳеч қандай ўзига хослик йўқ. Ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар одатдагидек шанба-якшанба кунлари, олти кун ишлайдиганлар эса якшанба куни дам олади.

Фақат 9 май, пайшанба куни бутун Ўзбекистон учун ишланмайдиган байрам куни бўлади. 9 май арафасида 8 ёки 10 май кўчирилмайди. Одатдагидек, иш куни бўлади.

Демак, май ойида:

  • 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 9 кун (4—5, 9, 11—12, 18—19, 25—26 май);
  • 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 5 кун (5, 9, 12, 19, 26 май) дам олади.

Манба:daryo.uz