Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ИЮНЬ ОЙИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАДИ?


31.05.2019   1792

Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ҳисоблаб чиқди ва ўзининг телеграмдаги канали орқали эълон қилди.

Ўзбекистонда 5 июнь чоршанба Рамазон Ҳайити байрами нишонланадиган бўлди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳафтасига 5-кун ишловчи ходимлар учун:

  • 5 июнь, чоршанба — дам олиш куни;
  • 6 июнь, пайшанба — дам олиш куни;
  • 7 июнь, жума — иш куни;
  • 8 июнь, шанба — дам олиш куни;
  • 9 июнь, якшанба — дам олиш куни.

Таъкидлаш жоиз, бу фақат ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунлик иш ҳафтаси) ходимлар ҳафта ўртасида фақат Рамазон ҳайити куни (5 июнь) дам олишади, 6 июнь куни эса улар учун иш куни бўлади.

Манба: daryo.uz