Спорт

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ГРОССМЕЙСТЕРЛАР GRAND SWISS ТУРНИРИДА ҚАТНАШМОҚДА


10.10.2019   99

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчиси иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони Карлсен Магнус (Норвегия), вице-чемпион Вишвванатан Ананд (Ҳиндистон), Каруана Фабиано(АҚШ), Сергей Карякин (Россия) каби кучли шахматчилар ҳам бор. Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг маълумотига кўра, 42 давлатдан ташриф буюрган шахматчилардан 134 таси халқаро гроссмейстер, 17 нафари эса халқаро спорт усталари саналишади.

Мукофот жамғармаси 433.000 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ва Абдусаттаровлар ҳимоя қилишмоқда. 22 октябр куни якунига етадиган Grand Swiss турнирида олтин медални қўлга киритган шахматчига 70.000, иккинчи ўринга 50.000, учинчи ўрин соҳибига эса 40.000 АҚШ доллар мукофот пули бериш режалаштирилган. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари берилади.

Бундан ташқари, турнир ғолиби пул мукофотидан ташқари, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионлиги учун курашиш мумкин бўлган мусобақага ҳам йўлланмани қўлга ҳам киритади.

Ҳамюртларимизга омадлар тилаб қоламиз.