Бугуннинг гапи

ЎЗБЕКИСТОНГА ХИТОЙДАН ЯНА 1 МИЛЛИОН ДОЗА ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛДИ


20.07.2021   1764

Бугун, 20 июль куни, Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди/

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн дозалик биринчи партияси жорий йилнинг 27 март куни, 1 миллион доза - 27 апрель куни, 1 млн доза - 18 май куни, 500 минг доза - 19 май, 1 млн доза – 10 июньда, 1 млн доза 29 июнь куни ва яна 1 миллион доза 30 июнь куни келтирилган.

Айни кунда Тошкентда 18 ёшдан юқори аҳоли ихтиёрий равишда мазкур вакцина билан эмланмоқда.

Бу Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцинадир.

Манба: yuz.uz