ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНГА 360,4 МИНГТА МОБИЛ ТЕЛЕФОН ИМПОРТ ҚИЛИНДИ


15.09.2020   611

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатида мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион долларга тенг 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврида нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион доллар кўп сарфланган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Ветнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Манба: УзА.