Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТГА ОИД СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР


27.03.2020   1894

* Бугун беморлар сони 13 кишига ортиб, 88 нафарга етди. Хоразм ва Андижонда илк беморлар аниқланди:

*Тошкент – 67 (+6), Фарғона – 8 (+2), Наманган – 5, Бухоро – 3, Андижон – 3 (+3)

* Кеча коронавирус ташхиси қўйилган 72 ёшли фуқаро бугун юрак хуружидан вафот этди, у ёши 70дан ошган ягона бемор эди.

* 7 бемор оғир аҳволда, 15 кишида ўпка яллиғланиши кузатилмоқда

* Коронавирусдан вафот этган марҳумни дафн этиш ҳақида фатво берилди

*Заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш тақиқланмоқда . Вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди. Бир тумандан бошқасига ўтиш ҳам чекланяпти.

* Карантинга олинганлар сони юз мингга яқинлашмоқда. Фарғонада карантинга олинган шахс қариндошларини меҳмонга чақирган.

* Наманган шаҳрида барча учун 9 кунлик таътил эълон қилинди

* Энди автомобилни ниқобсиз бошқариш ҳам жаримага сабаб бўлади

* Пойтахт кўчаларида транспорт ҳаракати камаймаяпти. Одамлар мобил иловада қилса бўладиган оддий тўловлар учун ҳам банкка келишяпти.

Манба: Koronavirus Info | Uyda Qoling! телеграмм канали.