Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўрмончилик хўжаликлари дронлардан фойдаланиши мумкин


22.01.2018   38

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси тузилиши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрмон хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилган.

Лойиҳага кўра, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани, шу жумладан дронлар билан ишлаш тизимини амалиётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ахборот хизматини амалга ошириш, шу жумладан ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш “Ўрмонтехносервис”нинг асосий вазифалари сифатида таклиф этилмоқда.

ЎзА