ҲУҚУҚ

ЎЗБЕКИСТОНДА ТИРИК ИНСОНЛАР ШАРАФИГА МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИК ЎРНАТИШ ТАҚИҚЛАНДИ


04.06.2024   879

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайдиган бўлди.

Шунингдек, ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрлаш, хулосалар бериш ва бошқалар унинг вазифалари ҳисобланади.

Монументал ёдгорликларни ўрнатишдан олдин тегишли соҳадаги ННТ ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.