ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРМОҚЛАРАРО ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШ ЖАМҒАРМАСИ ТУЗИЛАДИ


11.07.2020   2703

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этиб ўтилган.

“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг тузилмасига киради ва давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобига нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар;

энергияни меъёрдан ортиқча истеъмол қилганлик учун корхоналарга қўлланиладиган оширилган тарифлардан тушумлар;

ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган иқтисодий санкциялар суммасининг 20 фоизи;

кредитлар бериш ва Жамғарманинг бошқа молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган фойда;

халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитлари ҳамда донор ташкилотлари маблағлари;

жамғарма активларини бошқариш, шу жумладан, бўш маблағларни банк муассасаларида депозит сифатида жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

тузилган шартномага мувофиқ молиявий қўллаб-қувватлашдан олинган фойданинг бир қисми, бунда унинг суммаси кўрсатилган хизматлар суммасининг йигирма беш фоизидан ошмаслиги лозим, дейилган қарорда.

Манба: yuz.uz