ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА СУЯГИ СИНГАН ЎН МИНГЛАБ ОДАМЛАРГА ТИББИЁТ ЭМАС, ҚУРИЛИШ ГИПСИ БИЛАН ЁРДАМ КЎРСАТИЛГАН


27.12.2019   870

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 25 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида тиббиёт гипсидан фойдаланиш аҳволи ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумки, инсон суякларининг синишини даволашда тиббиёт гипсидан фойдаланилади.

Ўрганишлар тиббиёт муассасаларида қонун талаблари бузилиб, сўнгги икки йилда 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилганлигини кўрсатди.

Хусусан, Фарғонада 30, Бухорода 33, Тошкент вилоятида 35, Наманганда 36, Қашқадарёда 38, Самарқандда 43 ва Тошкент шаҳрида 48 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилган.

Қурилиш гипсини қўллаш, ўз вақтида, беморларда жароҳат олган суякнинг силжиши, гипс қўйилган соҳа терисининг шилиниши, тери аллергияси каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Шундай бўлсада, республикада тиббий гипс ишлаб чиқарувчи биронта корхона ташкил этилмаган, вазирлик эса бундай ташаббус билан чиқмаган.

Ниғматилла Йўлдошев, бош прокурор.

Манба: Daryo.uz