Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА СУДЬЯЛИККА ДАЪВО ҚИЛИШ УЧУН 35 ЁШГА ТЎЛГАН БЎЛИШИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ


24.08.2019   750

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Уларга кўра:

судьялик учун 35 ёш бўлиш (амалда 30 ёш) талаб этилмоқда;

судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида ўқиши ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда (амалда сақланмоқда) бўлиши белгиланмоқда.

Халқ маслаҳатчиларининг ҳам 35 ёшда бўлиши (амалда 30 ёш) назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кириши учун Президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

Манба:daryo.uz