Жамият

ЎЗБЕКИСТОНДА РЕСТОРАН ВА ОШХОНАЛАР «ДОСТАВКА» ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА ҚЎШИМЧА ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛДИ


20.07.2021   712

Хабарингиз бор, яқинда тегишли соҳага масъул ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

Шунингдек, яна бир киритилган ўзгаришга кўра, умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Манба: xs.uz