Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА МАТЕМАТИКА, КИМЁ, БИОЛОГИЯ ВА ГЕОЛОГИЯ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР УЧУН БАРЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИБ БЕРИЛАДИ


29.01.2020   965

Ўзбекистонда 2020 йилда математика, кимё, биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шароитлар яратиб берилади. Бу ҳақда Президент 27 январь, душанба куни, ўтказган йиғилишда таъкидланган.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, илм-фан соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

Йиғилишда мутасаддиларга шу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш, туб ислоҳотларни мактаб таълимидан бошлаб, илмий-тадқиқот муассасаларигача қамраб олиш бўйича топшириқлар берилган.

«Давлатимиз раҳбари фаннинг белгиланган соҳаларига ҳам моддий, ҳам маънавий эътиборни кучайтириш кераклигини алоҳида таъкидлади», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Манба: Daryo.uz