Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИ «ЖУДА ПАСТ» ДЕБ БАҲОЛАНДИ


18.11.2021   2764

EF English Proficiency Index дунёнинг турли мамлакатларида инглиз тилини билиш бўйича тадқиқот олиб борди. Ўзбекистон 112 мамлакат орасида 88-ўринни эгаллади.

Рейтингда Ўзбекистон Албания ва Сурия ўртасида жойлашган инглиз тилини билиш даражаси «жуда паст» деб баҳоланадиган давлатлар гуруҳига кирди.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орасида Қозоғистон 96-ўринда, Қирғизистон 101 ва Тожикистон 103-ўринда қайд этилган. Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Инглиз тилини билиш бўйича рўйхатда Нидерландия, Австрия ва Дания етакчилик қилмоқда.

Сўнгги бир йил ичида одамларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқиши кескин камайди. Пандемия туфайли одамлар саёҳат қилишни, хизмат сафарларига боришни камайтира бошлади ва тилни ўрганиш ёки билиш даражасини сақлаб қолиш зарурати йўқолди.

Манба: teznews.uz