ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР ВА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ


12.03.2020   1096

Жаҳонга тарқалаётган COVID-19 коронавируси сабаб Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши керак бўлган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилди.