ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ ҚАРИЙБ 52 МИНГТАГА ОШГАН


18.08.2022   1825

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 160 минг 523 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 минг 743 тага ошган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди.

Хусусан,

– автомобил бензини – 563 минг тонна,
– кўмир – 2,5 миллион тонна,
– нефт – 383,4 минг тонна,
– газ конденцати – 655,4 минг тонна,
– енгил автомобиллар – 160 минг 523 дона, автобус – 483 дона, юк автомобиллари – 2 минг 166 дона,
– автомобиль двигателлари – 116,3 минг донага ошди.