Иқтисодиёт

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ КАМ ОЙЛИККА ИШЛАЙДИГАНЛАР ОЙЛИГИ ОШИРИЛАДИ


02.11.2018   214

Ўзбекистонда энг кам ойлик олиб ишлайдиган шахсларнинг ойлиги ҳам оширилади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилган.

Тадбирда иштирок этаётган “Халқ сўзи“ мухбирининг аниқлик киритишича, вазир ўринбосари маълумотлари бўйича келаси йилдан энг кам ойликка ишловчи шахсларнинг ойлиги биринчи разряд бўйича 15 фоиз, иккинчи разряд бўйича 10 фоиз, учинчи разряд бўйича 5 фоиз оширилади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда бундай ойлик олувчи 370 минг фуқаро мавжуд.

http://xs.uz сайтидан олинди.