Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА «ДОСТАВКА» ХИЗМАТИ БИЛАН ВАҚТИНЧА ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ШУҒУЛЛАНИШ МУМКИН БЎЛАДИ


27.03.2020   2540

Ўзбекистонда тиббиёт ва ҳарбий олий ўқув юртлари талабаларидан иборат кўнгиллилар жамоалари тузилади. Бу масалага Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март, пайшанба куни, ўтказилган видеоселектор йиғилишида тўхталиб ўтилди.

Ушбу жамоалар томонидан карантин даврида ёлғиз кексалар, боқувчиси йўқ оилаларга ҳамда олис ҳудудларга озиқ-овқат, гигиена ва дори воситалари етказиб беришни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди, деяхабар бермоқдаПрезидент матбуот хизмати.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўшимча енгилликлар доирасида аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинча бекор қилиниши маълум қилинди.

Манба: daryo.uz