Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА ДОЛЛАРНИНГ РАСМИЙ КУРСИ 11 МИНГ 10 СЎМГАЧА ТУШДИ


30.05.2022   744

1 АҚШ долларининг расмий курси 23,27 сўмга тушди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 23,27 сўмга пасайиб, 11 минг 10,88 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 23,27 сўмга тушиб, 11 минг 10,88 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 854,31 сўмга баҳоланиб, 30,11 сўмга кўтарилди.

Шунингдек, 1 рубль 175,26 сўм этиб белгиланиб, 10,39 сўмга кўтарилди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 31 май, сешанба кунидан кучга киради.