Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА БИР КУНДА 32 КИШИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ, 59 БЕМОР ЭСА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ


02.05.2020   4787

Ўзбекистонда 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 5 кишига кўпайиб, 2118 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигимаълумотларига кўра, 2 май давомида жами 32 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Касаллик энг кўп қайд этилган Тошкент шаҳри (639 та ҳолат) ва Бухоро вилоятида (428) 2 май куни касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилмади.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 100 нафардан ошган ҳудудлар 8 тага етди. 2 май куни Самарқандда 12 кишида коронавирус аниқланиб, вилоятдаги умумий касалланганлар сони 105 нафарга етди.

Айни вақтда, 2 май давомидаНаманган вилоятида17 нафар,Қорақалпоғистондасаккиз нафар,Хоразмвилоятида уч нафар,Андижонвилоятида икки нафар,Тошкент шаҳрида29 нафар — жами 59 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Жами соғайганлар сони 1271 нафарга етиб, 2 май якунларига кўра жами қайд этилган касалланиш ҳолатларида соғайганлар улуши60 фоизни ташкил этди.

Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида барча беморлар соғайган бўлса, ундан кейинги энг яхши кўрсаткич (76 фоиз) Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Жорий ҳафтада касалланиш ҳолатлари ва соғайганлар сони қуйидаги ўзгариб турди:

27 апрель, душанба— 35 киши касалланди, 103 киши соғайди;

28 апрель, сешанба— 35 киши касалланди, 100 киши соғайди;

29 апрель, чоршанба— 63 киши касалланди, 104 киши соғайди;

30 апрель, пайшанба— 37 киши касалланди, 37 киши соғайди;

1 май, жума— 47 киши касалланди, 79 киши соғайди;

2 май, шанба— 32 киши касалланди, 59 киши соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафаривафот этган.

Манба: daryo.uz