Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА БИР КИШИГА БИР ОЙДА ҚАНЧА ПУЛ ЕТИШИ АЙТИЛДИ


03.02.2021   2040

Республикада аҳоли истеъмол савати қанчалиги маълум қилинди.

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатда истеъмол савати ҳисоб-китоби қилинди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 млн 157 минг сўмни ташкил этяпти.

Истеъмол савати аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи - меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши керак.

Бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар рўйхати қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ХДП раиси Улуғбек Иноятов Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олишини айтганди.

Манба: uznews.uz