Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА 26—30 АВГУСТ КУНЛАРИ «БУЮК АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ ВОРИС БЎЛАЙЛИК» ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ


25.08.2019   3404

Жорий йил 26—30 август кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб «Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фестиваль жойларда қуйидаги саналарда ўтказилади:

26 августда Навоий, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида;

27 августда Хоразм, Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида;

28 августда Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида;

29 августда Тошкент шаҳрида.

Фестиваль давомида Президентнинг 5 та ташаббуси асосида спорт мусобақалари, китоб-савдо ярмаркалари, ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмалари, фахрий ўқитувчилар, ижодкор ёшлар билан учрашувлар, «Робототехниклар танлови» ҳамда бошқа қизиқарли тадбирлар ташкил этилади.