Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА 1 ИЮНЬ КУНИ ИШ КУНИ БЎЛАДИ


31.05.2019   1672

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида» ПФ-5574-сонли Фармонига мувофиқ жорий йилги календарга ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.

Унга кўра, 2019 йил 1 июнь - шанба 6 июнь – пайшанбага кунига кўчирилади.

Шу муносабат билан ҳафтасига беш иш куни (душанба-жума) ишлайдиган корхона, муассаса ва ташкилотларда 1 июнь – шанба иш куни ҳисобланади.

Маълумот учун, Рамазон ҳайити (Ийд-ал-Фитр) байрами муносабати билан ҳам Президентнинг алоҳида фармони асосида дам олиш куни эълон қилинади ва бу йил байрам 5 июнь кунига тўғри келса, ўзбекистонликлар кетма-кет икки кун дам олишлари мумкин.