ЎЗБЕКИСТОН ЖАМОАСИ ЯНА БИТТА ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА КУЧЛИ УЧЛИКДАН ЖОЙ ОЛМОҚДА
06.08.2019 1730
“АрМИ-
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
2017 йилда дебютант сифатида мазкур танловда иштирок этишига қарамай Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга кирита олган эди. Бир йил ўтиб, 2018 йилда умумжамоа ҳисобида натижаларга эришиш имкони бўлмади. Лекин ушбу танловнинг 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий хизмат итлари питомниги мутахассис ҳарбий хизматчиси Шокир Жўраевнинг “Гита” лақабли хизмат ити 1 дақиқаю 15 сония натижа билан рекорд ўрнатди. “Гита” 2019 йилда ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бу йилги мусобақанинг биринчи шарти якунлари бўйича мамлакатимиз терма жамоаси мураббийи подполковник Улуғбек Жўраев жамоасининг тайёргарлигини аъло баҳоламоқда.
Ўзбекистонлик ҳарбий кинологлар ҳам иштирок этаётган танловнинг “Дог биатлон” (индивидуал пойга) шартида ҳозирча беларусликлар пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда кучли жамоалардан бири – россияликлар келмоқда. Олдинда ҳали жамоаларни 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтиш, “Моҳир мерган” шартида автоматдан кўкрак шаклидаги нишонни яксон қилиш ҳамда жамоа таркибида “Дог биатлон-эстафета”да куч синашиш кутмоқда.
Манба:ЎзА.