Андижон 24

Ўзбекистон ёшлари гиёҳвандликка қаршимиз


26.06.2018   1529

Шаҳримиз марказида жойлашган Болалар боғида ушбу сана муносабати билан "Ўзбекистон ёшлари гиёҳвандликка қарши" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан иштирок этган баркамол авлод болалар маркази ўқувчилари расмлар кўргазмаси, асфальтга расм чизиш, бадиий ва спорт чиқишлари билан иштирок этдилар.

– Гиёҳвандлик менинг назаримда ўргимчак тўрига ўхшайди. Унга тушиб қолган инсонни чиқиб кетиши қийин. Аммо иродали, билимли, спорт билан шуғулланган ёшлар, албатта, бу иллатдан қутуладилар. Мен суратларимда ана шуларни ифода этдим, – дейдижалақудуқлик КомилжонКаримов.

Ушбу тадбир келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг маънавий қарашларида гиёҳвандлик жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий, маданий ва маънавий тараққиётига зарба берувчи энг ёмон иллатлардан бири эканлигини тушунишларига ҳизмат қилиши шубҳасиз.

Нилуфар

ЙЎЛДОШЕВА,

Азаматжон

Тошматов

олган сурат.