Андижон 24

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги чегара чизиқларини белгилаб олди


17.07.2018   1549

Икки давлат ҳукуматлари томонидан тасдиқланган Режа-графикка мувофиқ 2018 йилнинг 9-15-июль кунлари Ўш шаҳрида (Қирғизистон) Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида 2018-йилнинг 2-7-июль кунлари Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган участкаларда ўтказилган қўшма дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, қўшма дала текширувлари натижасида икки ҳудуддан, жумладан Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгиланди.

Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланди.

Учрашув дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида бўлиб ўтди.

xs.uz сайтидан олинди.